Ўқув жараёнидан кўзланган мақсадлар
Курсни тамомлагандан сўнг сиз:
- Бола ғамхўрлигига оид SOS кафолатлари нима эканлигини тушуниб оласиз;
- Тарбия ва ғамхўрлик соҳасидаги асосларимиздан хабардор бўласиз;
- Тарбия ва ғамхўрлик соҳасидаги 9 та мажбуриятимизда батафсил тавсифланган сифатли тарбия ва ғамхўрлик соҳасидан кутилаётган натижаларни тушуниб оласиз;
- Дастурий ҳужжат мазмуни ва уни кундалик фаолиятда қўллашга қандай ҳисса қўшиш ҳақида фикр юритасиз.
Электрон ўқув курсига кириш
Курсни тақдим этишдан кўзланган пировард мақсад – мазкур электрон ўқув курси нимани ўзгартириши керак
Мазкур электрон ўқув курси иштирокчилари барча дастурларимизда болалар ва ёшларга сифатли тарбия ва ғамхўрлик хизматларини кўрсатишни таъминлаш бўйича мажбурий дастурий ҳужжатимиз бўлган — Бола ғамхўрлигига оид SOS кафолатлари билан танишади. Тарбия ва ғамхўрлик соҳасидаги асослар ва мажбуриятларимизни ёритиб бериш орқали курс SOS тизимидаги ҳамкасбларга дастурий ҳужжат билан танишиш имконини тақдим этади.
Мазкур электрон ўқув курсининг мақсадли гуруҳи
- Ҳам аъзо уюшмалар, ҳам Бош котибият таркибидаги SOS Болалар маҳаллаларидаги барча ҳамкасблар
Мазкур электрон ўқув курсининг тузилиши
Мазкур электрон ўқув курси икки модулга ажратилган:
Kurs taqdimoti |
|
|
Boshlanish sanasi: | |
Modallik: | MOOC (O’z-o’zidan) |
Talablar: | Yo’q |
Davomiyligi: | 1 hafta |
Harakat: | 4-6 soat |
Sertifikat: | mavjud |
Til: | O’zbekcha |